date

Эҳтиёжманд талаба-қизларнинг шартнома харажатини давлат қоплайди

Эҳтиёжманд талаба-қизларнинг шартнома харажатини давлат қоплайди

Президентнинг 2021 йил 5 мартдаги PQ-5020-сонли қарори асосида ҳокимликлар орқали моддий қийин аҳволда бўлган айрим талабаларга қўшимча ёрдам кўрсатилади. Унга кўра, биринчи босқичга қабул қилинган 40 нафар, иккинчи ва ундан юқори курсларда таҳсил олаётган 110 нафар талаба-қизнинг базавий шартнома маблағлари давлат ҳисобидан қоплаб берилади.

Шартнома тўловлари қуйидаги тоифадаги хотин-қизларга тўланади:
– “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”да кам таъминланган деб қайд этилган оилалардаги талаба-қизлар;
– етим ёки ота-онасиз қолган қизлар;
– турмуш ўртоғи вафот этган ҳамда вояга етмаган фарзандларини ёлғиз тарбиялаётган муҳтож аёллар.

Бироқ қарорда айрим чекловлар ҳам бор. Хусусан, иккинчи мутахассислик бўйича таҳсил олаётганлар, шунингдек, Ўзбекистондаги хорижий ёки хусусий олий ўқув юртларида ўқиётган талаба-қизларнинг шартнома тўловлари давлат томонидан қопланмайди.

Мазкур ташаббус маҳаллий бюджет имкониятлари ҳисобидан амалга оширилади ва хотин-қизларнинг олий таълим олиш жараёнида қўшимча ижтимоий ёрдам сифатида кўрилаётгани билан аҳамиятлидир.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Эҳтиёжманд талаба-қизларнинг шартнома харажатини давлат қоплайди