date

Oлий таълимга кира олмаган ёшлар учун янада кенг имкониятлар яратилди

Oлий таълимга кира олмаган ёшлар учун янада кенг имкониятлар яратилди

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул жараёнларини мувофиқлаштирувчи Давлат комиссияси мажлисида муҳим қарорлар қабул қилинди. Ушбу қарорлар орқали олий таълимга кира олмаган ёшлар учун қўшимча имкониятлар яратилиши белгиланди.

Янги тартибга кўра, бакалавриат йўналишларида бўш қолган ўринлар учун қўшимча танлов ўтказилади. Бу танловда 56,7 балл ва ундан юқори натижа кўрсатган, аммо талабаликка тавсия этилмаган ёшлар иштирок этади. Шу жумладан, рўйхатдан ўтишнинг иккинчи босқичида олий таълим ташкилоти ёки йўналиш танламаган абитуриентларга ҳам яна бир имконият берилади.

Шу билан бирга, кириш синовлари натижалари асосида абитуриентларга табақалаштирилган тўлов-контракт орқали таълим олиш имконияти тақдим этилади. Давлат комиссияси, шунингдек, республикадаги хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларига давлат буюртмаларини ҳам тасдиқлади.

Қорақалпоғистон ёшлари учун алоҳида қўшимча грант ва тўлов-контракт ўринлари ажратилгани ҳам катта аҳамиятга эга. Бундан ташқари, Президент гранти квоталари таълим соҳалари кесимида қайта тақсимланди ва давлат олий таълим муассасалари магистратурасига танлов натижалари маъқулланди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Oлий таълимга кира олмаган ёшлар учун янада кенг имкониятлар яратилди