Юртимизда ногиронликни белгилаш тизимида катта ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Илгари бу жараёнда ягона стандартлар мавжуд эмаслиги, рақамлаштиришнинг йўқлиги ва инсон омилининг устуворлиги сабабли ногиронликни аниқлашда турли хатоликлар кузатилар эди. Ҳатто бир хил касалликка чалинган беморларга турлича гуруҳлар белгиланарди.
Шу каби муаммоларни бартараф этиш мақсадида давлат томонидан "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизими жорий қилинмоқда. Ушбу тизим орқали беморнинг тиббий маълумотларига асосан ногиронлик гуруҳи, унинг муддати, парвариш ёрдами, реабилитация воситаси ёки протез-мосламага эҳтиёжи автоматик равишда, инсон омилисиз белгиланади.
Янги электрон тизим дастлаб 2025 йил 1 октябргача Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятида синов тариқасида йўлга қўйилади. Кейинчалик у бутун республика бўйлаб жорий этилади.
Бундан ташқари, асосий касалликлар рўйхати тасдиқланиб, ногиронлик айнан ушбу рўйхатдаги касалликларга кўра яхлит ва стандарт мезонлар асосида белгиланади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!