date

Бектемирдаги йўл қурилиши сабаб 8 та автобус йўналиши вақтинча ўзгарди

Бектемирдаги йўл қурилиши сабаб 8 та автобус йўналиши вақтинча ўзгарди

Тошкент шаҳри Бектемир туманида йўл инфратузилмасини яхшилаш мақсадида йирик қурилиш ишлари бошланди. 2025 йил 21 сентябрдан бошлаб Бектемир йўли ва Катта ҳалқа йўли чорраҳаси вақтинча ёпилди. Бу ҳақда Шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси расмий ахборот берди.

Мазкур чорраҳада йўл инфратузилмасига оид қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Шу сабабли, ҳозирги кунда ушбу ҳудуддан ўтувчи 39, 45, 68, 93, 110, 117, 128 ва 130-сонли автобус йўналишлари вақтинча ўзгартирилди.

Автобуслар энди чорраҳа атрофида ташкил этилган муқобил вақтинчалик йўллар орқали ҳаракатланади. Қурилиш ишлари давомида тирбандликлар юзага келиши, автобуслар интервали узоқлашиши мумкин. Мутасаддилар бу вақтинчалик ноқулайликлар учун йўловчилардан тушунча ва сабр сўрамоқда.

Йўналишлардаги ўзгаришлар қурилиш ишлари тугаганга қадар амал қилади. Шунингдек, эҳтиёж туғилганда қўшимча ўзгаришлар киритилиши мумкин. Бу ҳақда алоҳида расмий хабар берилиши белгиланган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Бектемирдаги йўл қурилиши сабаб 8 та автобус йўналиши вақтинча ўзгарди