date

Ўзбекистон бўйлаб 55,7 тонна чиқинди йиғилди

Ўзбекистон бўйлаб 55,7 тонна чиқинди йиғилди

20-сентябр куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида Бутунжаҳон тозалик куни муносабати билан ўтказилган акция доирасида 55,7 тонна чиқинди йиғилди, деб Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.
Тадбир “Ҳаёт учун жой ажратинг” шиори остида ташкил этилди. Унда фуқаролар, ёшлар ва турли ташкилотлар фаол иштирок этди.
Чиқиндиларнинг муайян қисми қайта ишлаш учун юборилди ва бу орқали экологик аҳамиятли иш амалга оширилди.

Экология вазирлиги ва Чиқиндиларни бошқариш ҳамда сиркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ходимлари, экологик фаоллар ва ёшлар Тошкент денгизи номи билан машҳур Тўябўғиз сув омбори соҳилини чиқиндилардан тозалади.
Бу ерда жами 962 кг чиқинди йиғилди, шундан 200 кг ни пластик идишлар ташкил этди. Пластик чиқиндилар қайта ишлаш учун топширилди.
Тадбир орқали аҳолининг экологик маданиятини оширишга ҳам ҳисса қўшилди.

Чиқиндилар сектори иқлим ўзгариши, биохилма-хилликнинг йўқолиши ва атроф-муҳит ифлосланишига сабаб бўлмоқда, деди агентлик директори Шарифбек Ҳасанов.
Унинг сўзларига кўра, мамлакат бўйлаб бир кунда тахминан 19−20 минг тонна чиқинди пайдо бўлади.
2024 йилда йиғилган 14 миллион тонна чиқиндидан фақат 5,2 фоизи қайта ишланган.

“Биз аҳолининг чиқиндиларга бўлган муносабатини ўзгартиришни мақсад қилганмиз”, — деди Экология вазирлиги бўлим бошлиғи Заррина Абдуллаева.
Унинг таъкидлашича, фақат бир кун эмас, балки ҳар куни атроф-муҳитни тоза сақлаш лозим.
Ушбу тадбир кенг жамоатчиликни экологик фаолликка чорлашга қаратилган.

2023 йилда Бутунжаҳон тозалик кунида Ўзбекистонда 36,5 тонна чиқинди йиғилган эди.
Бу йил эса натижа 19,2 тоннага кўп бўлди.
Бу эса аҳолининг иштирокчилиги ва фаоллигининг ортиши билан боғлиқ.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон бўйлаб 55,7 тонна чиқинди йиғилди