Тошкентда ҳаво ифлосланиши кун давомида пасаймаслиги мумкин

Тошкентда ҳаво ифлосланиши кун давомида пасаймаслиги мумкин

Тошкентда 25 октябрдан 26 октябрга ўтар кечаси ҳаво сифати ёмонлашди. Бунга ноқулай метеорологик шароитлар таъсир кўрсатган. Кечқурун ва тун давомида ҳаводаги PM туркумига мансуб муаллақ заррачалар концентрацияси кўтарилиб, халқаро ҳаво сифати индекси бўйича ифлосланиш «саломатлик учун зарарли» даражага етди.

Прогнозга кўра, бугун кун давомида ҳам ҳаво сифати сезиларли яхшиланмаслиги мумкин. Халқаро AQI кўрсаткичи бўйича зарарли даража сақланиши кутилмоқда. Миллий индексда эса «сариқ» даража прогноз қилинган.

Ҳаводаги майда заррачалар нафас олиш тизимига таъсир қилиши мумкин. Айниқса, астма ёки бошқа нафас йўллари касалликларидан азият чекадиганлар, болалар ва кекса ёшдагилар эҳтиёт бўлиши лозим. Имкон қадар очиқ ҳавода узоқ вақт юрмаслик, кўчада оғир жисмоний машқлар қилмаслик ва ҳаво сифати бўйича янгиланган кўрсаткичларни текшириб туриш тавсия этилади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар