Тошкентда бутилкаларни пулга топшириш имконини берувчи фендоматом пайдо бўлди

Тошкентда бутилкаларни пулга топшириш имконини берувчи фендоматом пайдо бўлди

Тошкентда пластик, шиша ва алюминий идишларни топшириб, бунинг эвазига пул олиш мумкин бўлган илк фендоматом тақдим этилди. Қурилма чиқиндиларни алоҳида йиғиш ва қайта ишлашга йўналтириш учун хизмат қилади.

Маълумотларга кўра, фендоматомга пластик, шиша ва алюминий бутилкаларни топшириш мумкин. Ҳар бир идиш учун 150 сўмдан мукофот берилиши айтилмоқда.

Йиғилган маблағ фойдаланувчининг ҳисобига ўтказилади. Уни хайрия учун йўналтириш имконияти ҳам мавжуд.

Қурилманинг тақдимоти 23-сентябрь куни Чилонзор туманидаги Бунёдкор кўчаси, 7А-манзилда, Экология миллий қўмитаси биноси олдида ўтказилгани хабар қилинди. Бундай қурилмалар аҳолининг чиқиндиларни саралаб йиғишга қизиқишини ошириш ва қайта ишланадиган материалларни оддий ахлатдан ажратишга хизмат қилади.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар