Самарқанд — Тошкент йўналишида қўшимча “Афросиёб” рейслари йўлга қўйилади

1 дақиқа ўқиш424
Самарқанд — Тошкент йўналишида қўшимча “Афросиёб” рейслари йўлга қўйилади

Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, Самарқанд — Тошкент — Самарқанд йўналишида “Афросиёб” тезюрар пойезди учун қўшимча рейслар ташкил этилди. Хусусан, 1–2 октябр кунлари йўловчи талабининг ортиши ва ички туризм мавсуми муносабати билан қўшимча қатновлар амалга оширилади.

3 октябрдан бошлаб эса мазкур қўшимча рейслар мунтазам равишда ҳафтасига уч марта — чоршанба, жума ва шанба кунлари қатнайди. Бу орқали икки шаҳар ўртасида ҳаракатланиш имкониятлари кенгайиши ҳамда хизматлар барқарор ва ўз вақтида тақдим этилиши таъминланади.

Йўналиш бўйича кундалик вақт жадвали қуйидагича белгиланди:
— Самарқанддан жўнаш: 10:55, Тошкентга етиб келиш: 13:10.
— Тошкентдан жўнаш: 13:56, Самарқандга етиб келиш: 16:09.

“Афросиёб”нинг юқори тезлиги ва аниқ жадвали манзиллар орасидаги сафар муддатини қисқартиради ҳамда йўловчилар учун қулайлик яратади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?