
Тошкент вилояти Чиноз туманида юк поезди вагонлари релсдан чиқиб кетди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” хабар берди.
Маълумотларга кўра, 27-сентябр куни соат 21:30 да “Расулобод” МФЙ, Олмазор станцияси ҳудудида Жиззах–Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган товар поездининг сут ёғлари ортиilgan икки вагони релсдан чиқиб кетган.
Ҳодиса оқибатида жабрланувчилар қайд этилмади. Воқеа жойига туман ФВБ раҳбарияти, ТБХ навбатчи сменаси ва тегишли хизматлар жалб этилди. Ҳозирда пойезд ҳаракати тўлиқ тикланган, ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.