date

АЭС лойиҳаси ортидан электр нархлари арзонлашиши айтилди

АЭС лойиҳаси ортидан электр нархлари арзонлашиши айтилди

26-сентябр куни Москвада бўлиб ўтган “Жаҳон атом ҳафталиги” форуми доирасида Азим Аҳмадхўжаев Spot нашрига берган интервьюсида атом электр станцияси қурилиши Ўзбекистонда электр энергияси нархини пасайишига олиб келишини билдирди.

“Нархлар албатта пасаяди”, — деди у саволга жавобан. Унга кўра, инвестиция давридан кейин 1 кВт/соат энергия ишлаб чиқариш харажатлари сезиларли тушади. Қувватлар кўпайиши билан тизим самарадорлиги ошади ва иқтисод қонуниятлари асосида нархлар пасайиши табиий жараён бўлади.

Аҳмадхўжаев атом энергетикасини “буюк келажакка эга” соҳалардан бири сифатида баҳолади. Унинг таъкидлашича, кўмир генерацияси ўз аҳамиятини йўқотган, табиий газ эса юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришда самаралироқ қўлланилиши лозим.

Бир кун аввал “Ўзатом” ва Россиянинг “Росатом” корпорацияси Ўзбекистонда қуриладиган АЭСнинг янгиланган конфигурацияси бўйича келишувга эришгани хабар қилинган эди. Янги битимга кўра, лойиҳа таркибига иккита йирик қувватли VVER-1000 (3+ авлод) энергоблоки ва ҳар бири 55 МВт қувватга эга икки та RITM-200N кичик реактор киритилди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » АЭС лойиҳаси ортидан электр нархлари арзонлашиши айтилди