date

Ўзбекистонда тадбиркорлар учун янги имтиёзлар: ижтимоий йoллаш дастури кенгаймоқда

Ўзбекистонда тадбиркорлар учун янги имтиёзлар: ижтимоий йoллаш дастури кенгаймоқда

Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг молиявий имкониятларини кенгайтириш ва рақобатбардош лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида Президентнинг 26 сентябрдаги фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, 2026–2027 йилларда “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ орқали 4 трлн сўмлик молиявий қўллаб-қувватлаш чоралари амалга оширилади. Натижада камида 5 мингта тадбиркорлик лойиҳаси ҳаётга татбиқ этилиши кўзда тутилган.

Асосий янгиликлар:

  • 2025 йил 1 ноябрдан “чемпион” тадбиркорларни шакллантириш мақсадида тижорат банклари орқали ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги лойиҳаларга 10 млрд сўмгача маблағ ажратилади.

  • “Яшил иқтисодиёт” ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги кичик лойиҳалар 500 млн сўмгача имтиёзли кредитлар билан таъминланади. Улар 6 фоизгача пасайтирилган ставкаларда қайта молиялаш имкониятига эга бўлади.

  • 2025 йил 1 декабрдан йирик тадбиркорларга 10 млрд сўмгача кафолатлар тақдим этилади. Ўрта ва йирик бизнес учун кафолат миқдори уларнинг айланмасига қараб оширилади. Яхши кредит тарихига эга тадбиркорларга кафолат ҳажми амалдаги чегарадан 1,5 бараваргача кўтарилади.

  • 2026 йилдан бошлаб олис ҳудудлардаги кичик ва ўрта бизнесга алоҳида имтиёзлар берилади. Уларга берилган кредитлар Марказий банкнинг асосий ставкасига нисбатан 4 фоизлик пункт юқори даражада қайта молиялаштирилади.

  • Камбағал оилалардан ходим жалб этган тадбиркорлар учун компенсация миқдори 2–6 фоизгача оширилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда тадбиркорлар учун янги имтиёзлар: ижтимоий йoллаш дастури кенгаймоқда