Uzbekistan Airways ноябр ойида қариялар учун 15% чегирма эълон қилди

1 дақиқа ўқиш278
Uzbekistan Airways ноябр ойида қариялар учун 15% чегирма эълон қилди

Uzbekistan Airways авиакомпанияси "Қариялар учун туризм ойи" доирасида ички рейсларда чегирма эълон қилди. Акция 2025 йил 1 ноябрдан 30 ноябргача амал қилади.

Унга кўра, Ўзбекистон фуқаролигига эга бўлган аёллар (55 ёшдан юқори) ва эркаклар (60 ёшдан юқори) учун иқтисодий класс чипталарига 15% чегирма берилади.

Чипталарни Uzbekistan Airways Sales компаниясининг офислари, агентлари орқали ёки расмий веб-сайт орқали харид қилиш мумкин. Харид пайтида паспорт ёки ID-карта тақдим этилиши талаб этилади.

Мазкур чегирма бошқа акциялар билан қўшилмайди ва чипталарни қайта расмийлаштириш ёки қайтаришда йиғимларга тааллуқли эмас.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Uzbekistan Airways 22 та Boeing 787 Dreamliner самолётини харид қилишини маълум қилган эди, деб хабар беради Kursiv Media.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?