date

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни таваллуд куни билан самимий қутлади

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни таваллуд куни билан самимий қутлади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5-октябрь куни телефон орқали мулоқотда Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмонни таваллуд куни билан самимий қутлади. У давлат раҳбарига мустаҳкам соғлик ва бахт-саодат, биродар Тожикистон халқига фаровонлик ва бардавом равнақ тилади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари Тожикистон Президентининг мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш, барқарор тараққиётини таъминлаш ва халқаро нуфузини оширишдаги ўрнини қайд этиб, Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасида дўстлик, яхши қўшничилик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган шахсий ҳиссасини алоҳида таъкидлади.

Телефон орқали мулоқот давомида олий даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида кўп қиррали шерикликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Савдо, саноат кооперацияси, транспорт, энергетика, қишлоқ хўжалиги, туризм, маданий-гуманитар алмашинув каби устувор йўналишларда ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича биргаликдаги ишлар муҳокама қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган олий даражадаги икки ва кўп томонлама тадбирлар режаси ва кун тартиби ҳам кўриб чиқилди. Бу мулоқот давлатлар ўртасидаги дўстлик ва стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам сифатида баҳоланди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни таваллуд куни билан самимий қутлади