Ўзбекистонда 12 октябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзгидромет 12 октябрь куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво прогнозини маълум қилди.
Прогнозга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлиб, вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13–15 даража, кундузи эса 19–21 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, бироқ ёғингарчилик кутилмаяпти. Ҳарорат кечаси 8–13 даража, кундузи 21–26 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 18-23 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 18-23 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 18-23 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Баланд тоғларда ёғингарчилик қорга айланиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 7-12 даража бўлади.






























Изоҳлар 0
…