date

Тошкентда беш кунлик иссиқ сув узилиши кузатилади

Тошкентда беш кунлик иссиқ сув узилиши кузатилади

Эртадан Тошкент шаҳрининг 5 та туманида иссиқ сув таъминотида вақтинча узилишлар бўлади, деб Veolia Energy Tashkent хабар берди.

Компания сентябрь-октябрь ойларида иссиқлик тармоқларида режалаштирилган профилактика ишлари олиб борилишини маълум қилган эди. Шу боис марказий иситиш тизимига уланган уйларда беш кун давомида иссиқ сув узилиши кузатилади.

Бу ишлар қишки мавсумга тайёргарлик кўриш мақсадида амалга оширилаётгани айтилди. “Вазиятни тушуниб қабул қилганингиз учун миннатдормиз”, — деди компания.

6−10 октябрь кунлари узилишлар қуйидаги ҳудудларда бўлади:

Мунис, Сариқўл, Эски Сариқўл, Янги Қўйлиқ, Абдурауф Фитрат, Фарғона йўли, Толлимаржон, Файзобод ва бошқа кўчалар;

Қўйлиқ 1−7 массивлари, Қўйлиқ-Айланма;

Янги Сергели йўли, Меҳригиё, Суғдийона, Қипчоқ, Чинор, Давлатобод, Дўстлик, Сергели 1−8А, Юлдуз 1−18;

"Водник" массиви (Ҳусайн Бойқаро кўчаси, Бектемир);

"Қурувчи" массиви (Сергели).

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентда беш кунлик иссиқ сув узилиши кузатилади