Тошкентда иситиш тизими декабрь ойида ёқиладими?

Тошкентда иситиш тизими декабрь ойида ёқиладими?

Тошкентда кўп қаватли уйларни иситиш тизимига улаш муддати об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб белгиланади. Амалдаги қоидага кўра, суткалик ўртача ҳаво ҳарорати кетма-кет беш кун давомида +8 даражадан паст бўлса, иситиш мавсумини бошлаш учун асос юзага келади. Якуний қарор эса Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан қабул қилинади.

Об-ҳаво прогнозларига кўра, яқин кунларда пойтахтда нисбатан илиқ ҳаво сақланиб қолиши кутилмоқда. Шу боис иситиш тизимини ишга тушириш бироз кечикиши мумкин. Бироқ иситиш фақат декабрь ойида ёқилади, деб хулоса чиқариш ҳозирча эрта.

Иситиш мавсумининг бошланиши тақвимдаги санага эмас, аввало, амалдаги об-ҳаво шароитига боғлиқ. Бир ойлик прогноз ҳам иситиш тизими айнан декабрда ишга туширилишини кафолатламайди.

Агар ҳаво ҳарорати белгиланган мезондан пастлаб, совуқ бир неча кун давомида сақланиб қолса, иситиш мавсумининг бошланиш санаси ҳам ўзгариши мумкин. Шу сабабли пойтахт аҳолисига иситиш тизими қачон ёқилиши ҳақидаги расмий хабарларни кузатиб бориш тавсия этилади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар