date

“Самарқанд майизи” расман давлат рўйхатига киритилди

“Самарқанд майизи” расман давлат рўйхатига киритилди

Қўшработ туманида илк бор ўтказилган “Майиз сайли” фестивалида “Самарқанд майизи” географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди, деб хабар берди Самарқанд вилояти ҳокимлиги.

Тадбирда ҳоким вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев, Адлия вазири Акбар Тошқулов, турли вазирликлар, ОАВ ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Ушбу маросимда “Самарқанд майизи”нинг давлат рўйхатидан ўтказилгани ҳақида расмий ҳужжат топширилди.

Маълумотларга кўра, ўтган йили Самарқандда 663 минг тонна узум етиштирилган бўлса, жорий йил бу кўрсаткич 700 минг тоннага етиши кутилмоқда. Йилнинг биринчи ярмида 2 минг тонна узум ва 34,2 минг тонна майиз экспорт қилинди.

Қўшработ туманида 7 минг гектар ерда узум етиштирилади, ҳар йили 50–55 минг тонна ҳосил олинади ва катта қисми майизга айлантирилади. “Қўшработ майизи” товар белгиси ҳам расман рўйхатдан ўтди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » “Самарқанд майизи” расман давлат рўйхатига киритилди