date

Энди пенсияларингизни нақд шаклда Face ID орқали ололасиз

Энди пенсияларингизни нақд шаклда Face ID орқали ололасиз

Ўзбекистонда октябрь ойидан бошлаб фуқароларга пенсияларни нақд шаклда тўлашда янги тизим ишга туширилди, деб Пенсия жамғармаси матбуот хизмати хабар берди.

Эндиликда пенсияни нақд олувчи фуқаролар Face ID орқали биометрик идентификациядан ўтади ва пулни олганини электрон имзоси орқали тасдиқлайди. Бу жараён пенсияларни фуқароларга ўз вақтида ва тўлиқ етказишни таъминлашга қаратилган.

Жамғармага кўра, янги усул “Xалқ банки” тизимида учраган сохта ҳисобот ва бошқа шахсларга пул тўлаб юбориш ҳолатларининг олдини олади.

Аввалроқ, мамлакатда пенсия ёшини босқичма-босқич ошириш таклифи ҳам муҳокама қилинган эди: эркаклар учун — 63 ёшгача, аёллар учун — 58 ёшгача.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Энди пенсияларингизни нақд шаклда Face ID орқали ололасиз