date

Тадбир ўтказилиши муносабати билан пойтахтда кўчалардан бири 72 соатга ёпилади

Тадбир ўтказилиши муносабати билан пойтахтда кўчалардан бири 72 соатга ёпилади
Тошкент шаҳри Чилонзор туманида жойлашган “24/7 Ал-Хоразмий” гастро-туризм кўчасида йирик оммавий тадбир ўтказилиши муносабати билан транспорт ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати расман хабар берди.

Маълумотга кўра, 2025 йил 10 октябрь соат 09:00 дан 13 октябрь соат 09:00 гача Ал-Хоразмий айланма йўлидан бошлаб 2-Қатортол кўчасигача бўлган йўл қисми автотранспорт воситалари ҳаракати учун вақтинча ёпилади. Мазкур чекловлар тадбирнинг хавфсизлиги ва ҳаракатни тартибга солиш мақсадида жорий этилаётгани таъкидланган.

Ҳокимлик фуқаролар ва ҳайдовчилардан сафар режаларини ушбу ҳолатни ҳисобга олган ҳолда тузишларини, шунингдек, муқобил йўналишлардан фойдаланишларини тавсия қилмоқда. Кўчада жамоат хавфсизлиги ва ҳаракатни мувофиқлаштириш учун махсус хизматлар фаолият юритади.

Шу муносабат билан шаҳар аҳолиси ва меҳмонларидан вақтинча ноқулайликлар учун тушунча билан ёндошиш сўралди. Туман ҳокимлиги маълум қилишича, тадбир якунланганидан сўнг кўчадаги ҳаракат тўлиқ тикланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тадбир ўтказилиши муносабати билан пойтахтда кўчалардан бири 72 соатга ёпилади