date

Ўзбекистонда экологик ғояларга эга ёшлар қўллаб-қувватланади

Ўзбекистонда экологик ғояларга эга ёшлар қўллаб-қувватланади

Ҳукуматнинг 2025 йил 8 октябрдаги 631-сонли қарори билан “Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги 'Яшил ташаббуслар'ни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, жамғарма маблағларини шакллантириш, улардан фойдаланиш, молиялаштириш тартиби, ҳисоб ва ҳисобот юритиш, жамғарма фаолиятини бошқариш механизмлари аниқ белгилаб берилди.

Жамғарма маблағлари ёшларнинг табиатни асраш, чиқиндиларни қайта ишлаш, яшил энергия манбаларидан фойдаланиш, дарахт экиш ва шу каби экологик лойиҳаларини амалга оширишга йўналтирилади. Шу орқали ёшлар иштирокида мамлакатда экологик барқарорликни таъминлаш кўзда тутилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда экологик ғояларга эга ёшлар қўллаб-қувватланади