Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатнинг биринчи мудофаа вазири, генерал-полковник Рустам Аҳмедовнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор этди.
82 ёшида ҳаётдан кўз юмган Рустам Аҳмедов бутун умрини ҳарбий хизматга бағишлаган, Ватан мудофааси йўлида фидокорона меҳнат қилган салоҳиятли саркарда сифатида танилган.
У ҳарбий фаолиятини танк взводи командири сифатида бошлаган, кейинчалик турли раҳбарлик лавозимларида — жумладан, танк дивизияси сиёсий ишлар бўйича ўринбосари, курсантлар баталони командири, Тошкент, Самарқанд ва бошқа олий ҳарбий билим юртларида раҳбар сифатида фаолият юритган.
Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг у мамлакатимизда илк бор мудофаа вазири лавозимини эгаллаб, миллий армияни шакллантиришда муҳим рол ўйнади. Шунингдек, Мудофаа вазирлиги бош штабининг қайта тузилиши, ҳарбий округлар тизимининг йўлга қўйилиши ва қуролли кучлар бошқарув тизимини такомиллаштиришда беқиёс ҳисса қўшган.
1997–1998-йилларда Фавқулодда вазиятлар вазири сифатида ҳам самарали фаолият олиб борди. Нафақага чиққанидан сўнг ҳам ҳарбий соҳа ривожи учун хизмат қилишда давом этиб, Мудофаа вазирининг маслаҳатчиси сифатида ислоҳотлар жараёнида фаол қатнашди.
Президент матбуот хизматининг таъкидлашича, Рустам Аҳмедов собит эътиқодли, камтарин ва фидойи инсон сифатида доимо ҳурматга сазовор бўлган. Унинг номи ва хотираси халқимиз қалбида мангу яшайди.
Унинг хизматлари давлат томонидан муносиб эътироф этилиб, “Шон-шараф” ИИ даражаси ва “Дўстлик” орденлари билан тақдирланган.
Президент генерал-полковник Рустам Аҳмедов вафоти муносабатига таъзия билдирди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар