date

Энди иш ҳақи фақат давлат томонидан белгиланмайди

Энди иш ҳақи фақат давлат томонидан белгиланмайди

Президент Шавкат Мирзиёев касаба уюшмалари вакиллари билан учрашувда меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини янада такомиллаштириш юзасидан муҳим вазифаларни белгилади.

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, ҳозиргача энг кам иш ҳақи асосан давлат идораларининг ҳисоб-китоблари асосида белгиланган. Аммо 2026 йилдан бошлаб бу жараёнга Касаба уюшмалари федерацияси, Бандлик вазирлиги ва Иш берувчилар конфедерацияси ҳам жалб этилади.

Ушбу янгича ёндашув орқали ходимлар манфаатларини яхшироқ ҳимоя қилиш, адолатли маош тизимини шакллантириш ва меҳнат бозорида барқарорликни таъминлаш мақсад қилинган. Президент, шунингдек, инсон қадри фақат иш ҳақи эмас, балки уй-жой, таълим, тиббиёт ва транспорт каби омиллар билан белгиланишини ҳам алоҳида қайд этди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Энди иш ҳақи фақат давлат томонидан белгиланмайди