Биометрик паспорт олиш учун узун навбатлар юзага келмоқда

1 дақиқа ўқиш10.2K
Биометрик паспорт олиш учун узун навбатлар юзага келмоқда
Биометрик паспорт олиш учун узун навбатлар юзага келмоқда

Ўзбекистон фуқаролари 2015 йил, 31-декабргача янги биометрик паспортлар билан таъминланиб бўлишлари керак. Шу кунларда паспорт тарқатиш идораларида бор имкониятлар ишга солиниб, тиқилинч графикда ҳаракат қилинмоқда. Лекин, муддат тугайдиган санагача, барча аҳолига паспорт тарқатиб бўлинишига ишониш қийин. Ижтимоий тармоқларда, хусусан, "фейсбук" сайтидаги "Потрибетиль.уз" гуруҳи интернет фойдаланувчилари бу борадаги ишлар 2016 йил баҳоригача давом этишини тахмин қилишмоқда. Чунки, бир қанча гуруҳ аъзоларининг маълум қилишича, паспорт идоралари вакиллари томонидан уларга 2016 йилнинг февралида келиш учун навбат талонлари ёзиб берилган.

Қайд этиб ўтиш керакки, паспорт олишга талабгорларнинг кўпайиши туфайли, ишлар ҳар қанча жадаллаштирилмасин, паспорт тайёр бўлиш муддати энди аввалгидек 1 ҳафтага эмас, 2 ойга ҳам чўзилмоқда.

Бу масалага ойдинлик киритиш учун республика ИИБ матбуот хизмати билан боғланишга ҳаракат қилдик, лекин қўнғироқларимизга жавоб берилмади. Миробод ва Олмазор туманларидаги паспорт тарқатиш идоралари вакиллари билан гаплашганимизда эса навбатлар кўплиги хақидаги хабарлар тасдиқланди.

Ички Ишлар Вазирлигининг сайти mvd.uz да муддатнинг яна чўзилиши ҳақида хабар эълон қилинмаган.

Манба: Kun.uz
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?