
Ижтимоий тармоқларда тарқалган, гўёки 30-октябрдан 5-ноябргача электр энергияси учун тўловлар амалга оширилмайди деган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.
Аввалроқ айрим каналларда “RES ҳисоб-китоб тизими янги дастурга ўтилгани сабабли 7 кун давомида тўловларни амалга ошириш ёки электрни қайта улаш имконсиз бўлади” деган мазмундаги хабарлар тарқалган эди.
Унга кўра, истеъмолчилар 6-ноябргача электр энергияси учун ҳақ тўлай олмаслиги, қарздорлар эса электр таъминотисиз қолиши айтилганди.
Бироқ “Ҳудудий электр тармоқлари” бу маълумотларни мутлақо асоссиз деб атади:
“Айни пайтда жамият ҳеч қандай янги ҳисобга олиш тизимига ўтиш ишларини амалга оширмаяпти”, — дейилади расмий баёнотда.
Компания вакилларининг сўзларига кўра, электр энергияси учун тўлов тизими одатдагидек ишламоқда, истеъмолчилар эса барча амалиётларни доимий тарзда амалга ошириши мумкин.
Шунингдек, “Ҳудудий электр тармоқлари” фуқаролардан фақат расмий манбаларда эълон қилинадиган маълумотларга ишониш, ижтимоий тармоқлардаги тасдиқланмаган хабарларни тарқатмасликни сўради.
Электр тўлови 7 кунга тўхтатилади деган хабар — ёлғон чиқди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар