
Ўзбекистонда 2025 йилнинг ноябрь ойига келиб оналар ўлими даражаси 25 фоизга камайди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситхонова маълум қилди.
Унинг прогнозларига кўра, йил охирига келиб бу кўрсаткич 30 фоизга етиши мумкин. Мазкур баёнот Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг «Ҳаётнинг соғлом бошланиши – фаровон келажак гарови» дастури якунига бағишланган тадбирда айтилди.
Кўрсаткичларнинг яхшиланишига ҳомиладорлик даврида аёлларда касалликларни эрта аниқлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш чоралари ёрдам берди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги халқаро ҳамкорлар билан биргаликда она ва бола саломатлигини ҳимоя қилиш тизимини мустаҳкамлаш бўйича ишларни давом эттирмоқда.
2025 йил якунлари бўйича якуний статистик маълумотлар 2026 йил бошида эълон қилинади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёдаги оналар ўлимининг аксарият ҳоллари туғруқдан олдин, туғруқ пайтида ва ундан кейин сифатли тиббий ёрдам кўрсатилганда олдини олиш мумкин.
Ўзбекистонда оналар ўлими 25% камайди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар