Россияликлар Янги йилни кутиб олиш учун Тошкентга шошилмоқда

Тошкент россияликлар орасида Янги йил таътилини хорижда ўтказиш учун энг оммабоп йўналишга айланди. Байрам кунлари учун Россиядан сотиб олинган хорижий авиачипталарнинг қарийб 10 фоизи айнан Тошкент ҳиссасига тўғри келган.
Оммавий йўналишлар рейтингида Арманистон пойтахти Ереван 7,6 фоиз билан иккинчи ўринни эгаллаган. Фарғона эса 4,3 фоиз кўрсаткич билан учинчи поғонадан жой олган.
Шунингдек, россияликлар танлаган энг машҳур ўнта йўналиш қаторига Ўзбекистоннинг яна икки шаҳри — Самарқанд ва Урганч ҳам кирган. Уларнинг улуши мос равишда 3,2 ва 2,9 фоизни ташкил этган.
Бу маълумотлар Янги йил байрамларида Ўзбекистон шаҳарлари россиялик сайёҳлар учун талаб юқори бўлган йўналишлар қаторида эканини кўрсатади.






























Изоҳлар 0
…