date

Иш ўринлари кўпайгани нимадан далолат беради?

Иш ўринлари кўпайгани нимадан далолат беради?
Ўзбекистонда 2025-йилнинг III чорагида ишсизлик даражаси 4,9 фоизни ташкил этди, деб хабар берди Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги. Бу ўтган йилга нисбатан 0,8 пунктга кам.

Вазирликка кўра, мамлакат аҳолиси 37,8 миллион кишига етган. Меҳнат ресурслари 20,35 миллионни, иқтисодий фаол аҳоли эса 15,57 миллионни ташкил қилмоқда. Шундан 14,81 миллион киши банд бўлиб, бу ўтган йилга нисбатан 579,6 минг кишига кўпайган.

Расмий секторда ишловчилар сони 8,58 миллионга етган — бу 17 фоиз ўсиш демак. Шу билан бирга, норасмий секторда меҳнат қилувчилар 26,9 фоизга камайиб, 4,38 миллион кишини ташкил этган.

Чет элда ишлаётганлар сони 1,86 миллионга етди, бу 512 минг кишилик ўсишни билдиради.

Жорий йилда 4,45 миллион киши даромадли меҳнат билан таъминланган. Энг катта ўсиш хизмат кўрсатиш соҳасида — 2,74 миллион киши иш топган. Қишлоқ хўжалигида 1,29 миллион, қурилишда 172 минг, инвестиция лойиҳалари орқали эса 256 минг иш ўрни яратилган.

Маълумот учун, II чоракда ишсизлик даражаси 5,1 фоиз бўлган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Иш ўринлари кўпайгани нимадан далолат беради?