date

Кимлар “Ижтимоий ҳимоя фидойиси” кўкрак нишонига сазовор бўлади?

Кимлар “Ижтимоий ҳимоя фидойиси” кўкрак нишонига сазовор бўлади?
Ҳукуматнинг 2025-йил 11-ноябрдаги 715-сон қарори билан “Ижтимоий ҳимоя фидойиси” кўкрак нишони таъсис этилди, деб хабар берди ҳукумат портали.

Унга кўра, мазкур нишон ижтимоий ҳимоя соҳасида фидокорона меҳнат қилаётган шахсларни рағбатлантириш мақсадида жорий этилган. Нишон билан тақдирлаш тартиби тегишли низомда белгиланди.

Тақдирлаш бўйича таклифлар ҳар йили 20-апрелгача Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига тақдим этилади. Комиссия хулосасидан сўнг, 20-майга қадар Агентлик директори томонидан мукофотлаш тўғрисида буйруқ чиқарилади.

Нишон топшириш маросими ҳар йили 1-июн куни, Агентлик ташкил этилган сана арафасида ўтказилади.

Тақдирланганларга базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида бир йўла пул мукофоти берилади. Мазкур харажатлар Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағларидан қопланади.

Шунингдек, айрим ҳолларда Агентлик директорининг буйруғи асосида нишон алоҳида тартибда ҳам топширилиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Кимлар “Ижтимоий ҳимоя фидойиси” кўкрак нишонига сазовор бўлади?