
Талабалар учун қувончли янгилик! Эндиликда ижарада яшаётган олий таълим муассасалари талабалари ижара тўловининг бир қисмини давлат томонидан қайтариб олишлари мумкин, деб хабар берди ҳукумат портали.
Бу жараён тўлиқ онлайн амалга оширилади — на университетга, на банкка бориш талаб этилади. Талабалар my.gov.uz портали орқали “Давлат ОТМ талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш” хизматини танлаб, ариза топширади.
Ҳужжат топшириш шарт эмас — тизим автоматик равишда барча маълумотларни текширади.
Агар ариза маъқулланса, Тошкент шаҳрида ўқиётган талабалар базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 1 баравари, вилоятларда яшовчи талабалар эса 0,5 баравари миқдорида тўловни қайтариб олади.
Аризалар ҳар ойнинг 1–7 кунлари қабул қилинади. Бу эса минглаб талабаларга ижара харажатларини камайтириш имконини беради.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.