Ўзбекистон темир йўлларида йўловчилар сони кескин ошди

Миллий статистика қўмитасининг маълумотига кўра, 2025-йилнинг январ–сентябрь ойларида темир йўл транспортида 8,1 миллиондан ортиқ йўловчи ташилган.
Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 957,2 минг кишига кўп бўлиб, темир йўл орқали ташилаётган йўловчилар сонида барқарор ўсиш кузатилмоқда.
Ҳисоб-китобларга кўра, мазкур даврда ҳар куни ўртача 29,8 минг нафар йўловчи поездларда сафар қилган. Мутахассислар бу кўрсаткични мамлакатда ички туризмнинг жонланиши ва қулай транспорт инфратузилмаси билан изоҳламоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг