
Ўзбекистоннинг Қанот Шарқ авиакомпанияси 2025-йил 15-декабрдан бошлаб Тошкент – Лондон – Тошкент йўналишида мунтазам парвозларни йўлга қўяди.
Мазкур қатновлар ҳафтасига икки марта — душанба ва пайшанба кунлари амалга оширилади. Парвозлар авиакомпаниянинг янги авлоддаги Airbus A321-XLR самолётларида бажарилади.
Авиакомпания Лондондаги Гатвик халқаро аэропорти (LGW)га парвозларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Буюк Британия авиация маъмуриятлари ўтган йили Куала-Лумпурда бўлиб ўтган ICAO "ICAN–2024" саммити доирасидаги учрашувда икки давлат ўртасида мунтазам ҳаво қатновларини кенгайтириш масаласида келишувга эришган эди.
Янги йўналиш ишга туширилгач, Тошкент ва Лондон ўртасидаги парвозлар йўловчилар учун қулайроқ, тезроқ ва бевосита амалга оширилади.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.