Ўзбекистонда энг кўп аҳоли қайси ҳудудда яшайди?

Ўзбекистон ҳудудлари орасида аҳоли сони бўйича Самарқанд вилояти биринчи ўринни эгаллади. Бу 2026 йилда ўтказилган аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг дастлабки натижаларида қайд этилган, деб хабар берди UZ24.uz.
Самарқанд вилоятида 4 миллион 404 минг 575 нафар аҳоли яшайди. Фарғона вилояти 4 миллион 238 минг 911 нафар аҳоли билан иккинчи ўринда турибди.
Тошкент вилояти аҳолиси 3 миллион 763 минг 93 нафарни ташкил этган ва учинчи ўринни эгаллаган. Қашқадарё вилоятида 3 миллион 692 минг 323 нафар, Андижон вилоятида эса 3 миллион 531 минг 777 нафар аҳоли қайд этилган.
Пойтахт Тошкент шаҳрида 3 миллион 224 минг 838 нафар аҳоли истиқомат қилади. Бу кўрсаткич билан шаҳар республика ҳудудлари орасида олтинчи ўринда жойлашган.
Энг кам аҳоли Сирдарё вилоятида яшайди. У ерда 954 минг 361 нафар фуқаро бор. Навоий вилоятида 1 миллион 184 минг 591 нафар, Жиззах вилоятида 1 миллион 524 минг 55 нафар аҳоли қайд этилган.































Изоҳлар 0
…