Шаҳрисабз чорраҳасида давлат байроғи тасвирли LED конструкция ўрнатилади

Шаҳрисабз шаҳрида кўчалар қиёфасини янада чиройли қилиш мақсадида янги ёритиш конструкцияси ўрнатишга тайёргарлик кўрилмоқда.
Шаҳар ҳокими Шерзод Бўриев ободонлаштириш ишлари билан танишиш давомида мазкур лойиҳа амалга оширилаётган ҳудудга ҳам борди. Айни пайтда чорраҳанинг тўрт томонидан пўлат трослар тортилиб, Ўзбекистон давлат байроғи тасвири туширилган ҳалқасимон LED ёритиш мосламасини ўрнатиш ишлари режалаштирилган.
Ҳоким масъуллар билан конструкциянинг техник ечимлари, уни ўрнатиш жараёни ва хавфсизлик талабларини муҳокама қилди.
Янги ёритиш безаги Шаҳрисабз кўчаларининг тунги манзарасига ўзгача кўрк бағишлаши кутилмоқда.































Изоҳлар 0
…