
Миллий статистика қўмитаси 2025 йилнинг январь–сентябрь ойларида соғлиқни сақлаш соҳасида кўрсатилган хизматлар ҳажми бўйича маълумотларни эълон қилди. Унга кўра, мазкур даврда умумий хизматлар ҳажми 14,6 триллион сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 13,6 фоизга ошган.
Ҳудудлар бўйича соғлиқни сақлаш хизматларига энг кўп маблағ Тошкент шаҳрида сарфланган — 6,7 триллион сўм. Бу эса умумий ҳажмнинг деярли ярмига тенг. Ундан кейинги ўринда Тошкент вилояти (1,4 трлн сўм) ва Самарқанд вилояти (1,1 трлн сўм) қайд этилган.
Шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасида хизматлар ҳажми бошқа ҳудудларда қуйидагича:
- Фарғона – 961,8 млрд сўм
- Наманган – 664,1 млрд сўм
- Андижон – 652,4 млрд сўм
- Бухоро – 569,2 млрд сўм
- Қашқадарё – 545,4 млрд сўм
- Хоразм – 495,4 млрд сўм
- Сурхондарё – 373,8 млрд сўм
- Жиззах – 358 млрд сўм
- Сирдарё – 259,2 млрд сўм
- Қорақалпоғистон – 253 млрд сўм
- Навоий – 238,4 млрд сўм
Бу рақамлар аҳолининг соғлиқни сақлашга бўлган эҳтиёжи, инфратузилма даражаси ва ҳудудий тиббиёт хизматлари ривожи билан чамбарчас боғлиқдир. Тошкент шаҳри ва вилоятлар орасидаги тафовутлар тиббий хизматларнинг марказлашганлигини кўрсатади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.