date

Гулистон шаҳрида 7 йўналишда замонавий автобуслар қатнайди

Гулистон шаҳрида 7 йўналишда замонавий автобуслар қатнайди
Гулистон шаҳрига яна 52 дона Yutong русумли автобуслар олиб келинди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.

Автобуслар аҳолига сифатли жамоат транспорти хизматини кўрсатиш мақсадида келтирилган бўлиб, Президентнинг 2023-йил 16-февралдаги қарори (PQ–59) асосида амалга оширилмоқда. Ушбу ташаббус “Guliston Inter Futbol” МЧЖ томонидан йўлга қўйилган.

Йил бошидан бери шаҳарга олиб келинган автобуслар сони 72 тага етди. Улар шаҳар ичидаги 7 та йўналишда брутто-шартнома асосида хизмат кўрсатади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Гулистон шаҳрида 7 йўналишда замонавий автобуслар қатнайди