
Президент фармонига биноан, эндиликда фуқаролар ва тадбиркорлар томонидан маиший ҳаво тозалаш ускуналари Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилганда божхона божидан озод қилинади.
Бождан озод этиладиган товарлар TIF TN код 8509 80 бўйича рўйхатдан ўтган. Бу қарор аҳолининг экологик хавфсизлигини ошириш ва соғлом муҳит яратишга қаратилган.
Шунингдек, махсус лаборатория жиҳозлари, автоматлаштирилган кичик станциялар, автоматик мониторинг ва кузатув тизимлари, чанг-газ тозалаш ускуналари ҳамда локал сув тозалаш иншоотлари ҳам бождан озод қилинди.
Мазкур ускуналар TIF TN кодлари 9027 ва 8421 орқали келтирилмоқда. Бу имтиёзлар атроф-муҳитни ҳимоя қилишга хизмат қилувчи технологияларни кенг жорий этиш имконини беради.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.