date

Тошкентда ҳаво сифатини яхшилаш учун сунъий кўллар қурилади

Тошкентда ҳаво сифатини яхшилаш учун сунъий кўллар қурилади
Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосининг сифатини яхшилаш ва микроиқлим барқарорлигини таъминлаш мақсадида сунъий кўл ва сув ҳавзалари ташкил этилади. Бу ҳақда Президентнинг “Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида белгиланди.

Фармонга мувофиқ, Сув хўжалиги вазирлиги “Ўзсувтаминот” АЖ билан ҳамкорликда уч ой муддатда Тошкентнинг шарқ, ғарб, шимол ва жануб ҳудудларида камида учтадан сунъий кўл ва сув ҳавзалари барпо этиши керак. Улар ҳаводаги чангни камайтириш, микроиқлимни стабил сақлаш ва биоэкологияни яхшилашга хизмат қилади.

Фармонда ёз ва куз фаслларида асосий йўллар бўйидаги дарахт ва буталарни ҳафтасига уч марта, куннинг биринчи ярмида ювиб туриш вазифаси ҳам белгиланган. Бу чора шаҳар экологиясини яхшилашга қаратилган.

Шунингдек, жисмоний ва юридик шахслар эгалигидаги ҳудудлардаги дарахтлар ва ўсимликларни суғориш учун ичимлик сувидан фойдаланишга қўйилган вақтли чеклов – баҳор ва ёз мавсумида бекор қилинади. Энди соат 23:59 дан 05:00 гача амал қилган чеклов татбиқ этилмайди.

Бироқ ичимлик сувини бошқа мақсадларда ишлатишга доир амалдаги чекловлар ўз кучида қолади. Бу эса сувдан фақат мақсадли ва масъулият билан фойдаланишга қаратилган.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида фавворалар сони икки баробарга оширилади. Ушбу лойиҳалар Умуммиллий экологик муаммоларни бартараф этиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентда ҳаво сифатини яхшилаш учун сунъий кўллар қурилади