«Янги Тошкент»да марказлашган иситиш ва совитиш тизими жорий этилади

1 дақиқа ўқиш86
«Янги Тошкент»да марказлашган иситиш ва совитиш тизими жорий этилади

«Янги Тошкент» лойиҳаси пойтахтдан алоҳида йўлдош шаҳар сифатида эмас, балки Тошкентнинг узвий давоми сифатида ривожлантирилади. Бу ҳақда ТМИФ-26 доирасида қурилиш дирекцияси раҳбари Давронжон Адилов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, 2025 йилда ҳудуднинг муҳандислик-коммуникация тармоқларига йўналтирилган инвестициялар ҳажми 700 миллион доллардан ошган. Ҳозирга қадар «Янги Тошкент»да 2 миллион квадрат метрдан зиёд бинолар қурилган. Улар орасида олий таълим муассасалари ва спорт ареналари ҳам бор.

Лойиҳада шаҳар микроклиматини бошқаришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳудудда Марказий Осиёда илк бор ягона марказлашган иситиш ва совитиш тизимини ишга тушириш режалаштирилган. Шунингдек, ҳаво ҳароратини пасайтириш учун сунъий каналлар тармоғи барпо этилади.

Экология йўналишида чиқиндиларни ҳудуднинг ўзида тўлиқ қайта ишлаш тизими йўлга қўйилади. Қайта ишланган чиқиндилардан электр энергияси олиш кўзда тутилган.

Шаҳарсозлик концепцияси «15 дақиқалик қулайлик» тамойилига асосланади. Яни аҳоли асосий ижтимоий ва маиший объектларга пиёда 15 дақиқа ичида етиб бориши мумкин бўлади.

2026 йилда «Янги Тошкент» ҳудудида Миллий кутубхона ҳамда «Янги Ўзбекистон» университетини очиш режалаштирилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?