date

Ўзбекистонда биноларда ёнувчан материаллардан фойдаланиш тақиқланади

Ўзбекистонда биноларда ёнувчан материаллардан фойдаланиш тақиқланади
Ўзбекистон ҳукумати томонидан биноларни ташқи деворларида кучли ёнувчан материалларни қўллашни тақиқлаш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда 1-декабрь куни экологик барқарорлик, қиш мавсумига тайёргарлик ва ёнғин хавфсизлиги масалалари бўйича президент раислигида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги 44 мингдан ортиқ кўп қаватли биноларда ёнғин хавфсизлиги ҳолатини тўлиқ ўрганиш зарурлигини таъкидлади. У шунингдек, фавқулодда вазиятлар тизимининг ёнғин хавф-хатарлари билан боғлиқ муаммоларга тайёр бўлиши кераклигини қайд этди.

Президент томонидан биноларнинг ташқи деворларида кучли ёнувчан материалларни қўллашни тақиқловчи қатъий талабларни қонун ҳужжатларига киритиш зарурлиги таъкидланди. Бу чора, кўп қаватли уйларда қурилиш нормалари ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини халқаро тажрибага мослаштиришни назарда тутади.

Шунингдек, масъул раҳбарларнинг жавобгарлигини кучайтириш ва қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилди. Бу янгилик, биноларда хавфсизликни таъминлаш ва фуқаро хавфсизлигини оширишга қаратилган муҳим қадам бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда биноларда ёнувчан материаллардан фойдаланиш тақиқланади