
Ўзбекистон тиббиёт соҳасининг йирик намояндаларидан бири, машҳур пульмонолог олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Абдуллла Муҳаррамович Убайдуллаев 91 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда унинг яқинлари ва илмий ҳамжамият вакиллари маълум қилди.
Абдуллла Убайдуллаев нафақат мамлакат тиббиётининг ривожига, балки бутун Марказий Осиё пульмонология мактабининг шаклланишига улкан ҳисса қўшган олим сифатида эътироф этилади. У ўз фаолияти давомида минглаб шифокорлар тайёрланишига кўмаклашган, нафас йўллари касалликларини даволаш бўйича қатор илмий ишланмалар муаллифи бўлган.
Убайдуллаев узоқ йиллар давомида илм-фан ва амалий тиббиёт йўналишида самарали фаолият юритиб, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тиббиёт ходими” унвони билан тақдирланган. Унинг илмий мероси бугун ҳам амалиётда қўлланиб келмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.