
Ўзбекистонда 2026 йил 1 апрелдан бошлаб нақд пул айланмасини қисқартириш ва иқтисодий шаффофликни оширишга қаратилган муҳим молиявий тартиблар жорий этилади. Президент фармонига кўра, қатор товар ва хизматлар учун тўловлар фақат банк карталари ёки электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилиши шарт бўлади.
Янги тартибга мувофиқ, қуйидаги йўналишларда нақд пулдан фойдаланиш тақиқланади:
- давлат хизматлари учун тўловлар;
- коммунал хизматлар (электр, газ, сув);
- алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдоси;
- АЁҚШларда ёқилғи ва электротранспортлар учун қувватлаш хизматлари;
- 25 миллион сўмдан юқори бўлган барча товар ва хизматлар;
- кўчмас мулк олди-сотдиси;
- ишлаб чиқарилганига 10 йилдан ошмаган М, Н, О, Г тоифадаги автомобиллар ва махсус техника савдоси.
Бу ўзгаришларга кўра, 2026 йилдан бошлаб уй, янги автомобиль ёки бошқа катта қийматдаги активларни нақд пулга харид қилиш имкони бўлмайди. Барча йирик битимлар фақат банк орқали расмийлаштирилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.