date

Президент “Юнусобод галереяси” савдо маркази билан танишди

Президент “Юнусобод галереяси” савдо маркази билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида жойлашган “Юнусобод галереяси” савдо, хизмат кўрсатиш ва бизнес марказига ташриф буюрди.

Икки ярим гектар майдонда барпо этилган мазкур мажмуа замонавий савдо ва тижорат инфратузилмасини ўзида жамлаган. Марказда умумий ҳисобда 53 минг квадрат метрдан ортиқ савдо ва тижорат майдонлари ташкил этилган. Лойиҳага 14 миллион долларлик хорижий инвестиция жалб қилиниб, бир қатор машҳур хорижий брендлар ўз фаолиятини йўлга қўйган.

Бугунги кунда мажмуада 100 дан ортиқ савдо нуқталари иш бошлаган бўлиб, бу ерда 500 га яқин янги иш ўринлари яратилган. Ҳисоб-китобларга кўра, савдо марказига йилига 2,5 миллион нафаргача ташриф буюрувчи келиши кутилмоқда.

Лойиҳа умумий қиймати 43 миллион долларни ташкил этади. Мажмуанинг архитектура ва дизайн ечими жорий йилда МДҲ давлатлари ўртасида ўтказилган халқаро меъморчилик танловида биринчи ўринни эгаллагани билан ҳам эътиборга лойиқ.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Президент “Юнусобод галереяси” савдо маркази билан танишди