Алишер Қодиров: “Маҳлуқ-педофил қамоқда меҳрибон бўлиб қолмайди”

1 дақиқа ўқиш188
Алишер Қодиров: “Маҳлуқ-педофил қамоқда меҳрибон бўлиб қолмайди”
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Алишер Қодиров айрим оғир жиноятлар, жумладан, қасддан одам ўлдириш, бола қотиллиги ва педофилия учун ўлим жазосини қайта қўллашни таклиф қилди.
  • Унинг фикрича, бундай жиноятчиларни умрбод жамиятдан ажратишнинг ўзи етарли эмас, чунки уларнинг ҳаётда қолиши келажакда шу каби жиноятларни содир этиш учун мотивация бўлиши мумкин.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, “Миллий тикланиш” демократик партияси раҳбари Алишер Қодиров айрим оғир жиноятлар учун ўлим жазосини қайта қўллаш масаласини илгари сурди. У бу ҳақда Телеграм-каналидаги саҳифасида ёзди.

Қодировнинг фикрича, айрим тоифадаги жиноятчиларни жамиятдан умрбод ажратишнинг ўзи етарли эмас. У, хусусан, қасддан одам ўлдирганлар, бола қотиллари ва педофилларга нисбатан ўлим жазоси қўлланиши кераклигини таъкидлаган.

“Ажратиб олишда хато қилиш мумкин бўлмаган айрим тоифадаги жиноятчиларнинг яшаши ўзиёқ жамият ҳаловати учун хавфдир”, — деб ёзган депутат.

Қодиров узоқ муддат қамоқда сақланган бундай шахсларни кейинчалик жамиятга қайтариш янги жиноятлар содир этилишига сабаб бўлиши мумкинлигини билдирган.

У ўз постида педофилларга нисбатан кескин фикр билдириб, “маҳлуқ-педофилни қамоқда меҳрибон педагог бўлиб қолишига” ишониш қийинлигини ёзган. Шунингдек, қасддан одам ўлдирган, айниқса бола қотиллари қандай жазо кутаётганини аниқ билиши кераклигини таъкидлаган.

Депутатнинг таъкидлашича, инсонни қасддан ўлдириш ҳам диний, ҳам дунёвий қарашларда энг оғир жиноятлардан бири ҳисобланади. Бундай жиноятлар учун қандай жазо қўллаш масаласида эса турли қарашлар мавжуд.

“Беайб инсонни қасддан ўлдирган, айниқса бола қотили ва педофилларнинг яшашда давом этиши кейинги шу шаклдаги жиноятлар учун мотивациядир”, — деб ёзган Қодиров.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистонда ўлим жазоси амалдаги қонунчиликда назарда тутилмаган. Қодировнинг баёноти эса мазкур жазони айрим оғир жиноятлар учун қайта жорий этиш масаласига оид сиёсий таклиф сифатида янграган.

Ушбу фикрлар Наманган вилоятида 5 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик содир этилгани ҳақидаги хабарлар ортидан билдирилган. Мазкур иш бўйича гумонланувчи ушланган ва қамоққа олинган, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?