date
views 10 057

IELTS сертификатига эга бўлмаганлар ҳам Тошкентдаги Инҳа университетида ўқиши мумкин бўлади

IELTS сертификатига эга бўлмаганлар ҳам Тошкентдаги Инҳа университетида ўқиши мумкин бўлади

IELTS тизими бўйича гувоҳнома олишга улгурмаган абитуриентлар учун Инҳа университети раҳбарияти томонидан ажойиб имконият яратилди, деб ёзмоқда Дарё нашри.

Эндиликда мазкур абитуриентлар онлайн тарзда Тошкентдаги Инҳа университети сайтида рўйхатдан ўтишлари мумкин. Рўйхатдан ўтганлар инглиз тилидан имтиҳон топшириш имкониятига эга бўлади. Ҳужжатларни сайт орқали онлайн рўйхатдан ўтказиш 2015 йилнинг 26 июнига қадар давом этади.

Эслатиб ўтамиз, Университетга кириш имтиҳонларида энг юқори натижа кўрсатган 10 нафар талаба университет муассислари томонидан ажратилган грантлар асосида бепул ўқиш ҳуқуқини қўлга киритади. Шунингдек, ўқув семестри якунлари бўйича энг юқори натижа кўрсатган яна 10 нафар талаба кейинги семестрда бепул ўқиш ҳуқуқини қўлга киритади.

2015/2016-ўқув йилида жами 250 нафар иқтидорли ўғил-қизларни ўқишга қабул қилиш режалаштирилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » IELTS сертификатига эга бўлмаганлар ҳам Тошкентдаги Инҳа университетида ўқиши мумкин бўлади