date

Энг арзон ва энг қиммат палов қайси ҳудудда?

Энг арзон ва энг қиммат палов қайси ҳудудда?

Миллий статистика қўмитаси 2026 йил февраль ойи учун Ўзбекистон ҳудудларида 1 килограмм палов тайёрлаш қийматини ҳисоблаб чиқди. Маълумотларга кўра, ҳудудлар кесимида ош тайёрлаш нархи турлича бўлиб, айрим вилоятларда нисбатан арзон, айримларида эса қиммат экани кузатилган.

Ҳисоб-китобларга кўра, энг арзон палов Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб, унинг қиймати 98 927 сўмни ташкил этган. Шунингдек, Сирдарё вилоятида 105 337 сўм, Андижон вилоятида 106 984 сўм атрофида баҳоланган.

Энг юқори қиймат эса Тошкент шаҳрида қайд этилган — 118 381 сўм. Шунингдек, Фарғона вилоятида 116 256 сўм, Самарқанд вилоятида 114 383 сўм, Тошкент вилоятида 113 602 сўм атрофида экани келтирилган.

Ҳисоб-китобда палов тайёрлаш учун зарур асосий маҳсулотлар ҳам инобатга олинган. Жумладан, 0,3 литр кунгабоқар ёғи, 300 грамм пиёз, 700 грамм мол гўшти, 1 килограмм сабзи, 1 килограмм гуруч, 100 грамм нўхат, 10 грамм зира ва 20 грамм туз сарфланиши ҳисобга олинган.

Шу билан бирга, мутахассислар ушбу рақамлар тайёр паловнинг бозордаги нархини англатмаслигини таъкидламоқда. Чунки ошхоналарда палов нархига тайёрлаш харажатлари ва хизмат ҳақи ҳам қўшиб ҳисобланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Энг арзон ва энг қиммат палов қайси ҳудудда?