Ўзбекистонда 1 килограмм палов тайёрлаш қанча туради?

Ўзбекистонда 1 килограмм палов тайёрлаш қанча туради?

Миллий статистика қўмитаси 2026 йил июн ойи ҳолатига кўра, Ўзбекистон ҳудудларида 1 килограмм палов тайёрлаш учун зарур бўладиган ўртача харажатлар ҳисобини эълон қилди.

Маълумотларга кўра, энг арзон палов Қорақалпоғистонда тайёрланади. Бу ҳудудда 1 килограмм палов учун ўртача 105 минг 215 сўм сарфланади.

Энг қиммат палов эса Тошкент шаҳрида қайд этилган бўлиб, уни тайёрлаш учун ўртача 126 минг 807 сўм керак бўлади. Кейинги ўринларда Фарғона вилояти (123 минг 759 сўм), Самарқанд вилояти (120 минг 721 сўм) ҳамда Тошкент вилояти (120 минг 548 сўм) жой олган.

Ҳисоб-китоблар палов тайёрлаш учун зарур бўлган асосий маҳсулотлар нархидан келиб чиқиб тузилган. Бунда:

  • 0,3 литр кунгабоқар ёғи,

  • 300 грамм пиёз,

  • 700 грамм мол гўшти,

  • 1 килограмм сабзи,

  • 1 килограмм лазер гуручи,

  • 100 грамм нўхат,

  • 10 грамм зира,

  • 20 грамм ош тузи қиймати инобатга олинган.

Қайд этилишича, ушбу ҳисоб-китобларга газ, электр энергияси, сув, зираворларнинг бошқа турлари ва меҳнат харажатлари киритилмаган. Рақамлар фақат палов тайёрлаш учун керак бўладиган маҳсулотларнинг ўртача бозор нархлари асосида шакллантирилган.

Idishlarda guruch, go'sht, sabzi, piyoz, sarimsoq va ziravorlar turibdi.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар