Наркокурерларни ушлаган инспекторга Тошкентда майор унвони берилди

1 дақиқа ўқиш839
Наркокурерларни ушлаган инспекторга Тошкентда майор унвони берилди

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида наркокурерлар фаолиятига чек қўйган профилактика инспектори капитан Лазиз Абдукаримов хизматдаги жасорати учун муддатидан олдин майор унвони билан мукофотланди. Бу ҳақда Жамоат хавфсизлиги департаменти хабар берди.

Ҳодиса “Хавфсиз ва соғлом юрт” ойлиги ҳамда ҳудудларда хавфсиз муҳитни таъминлашга қаратилган тезкор-профилактик тадбирлар доирасида содир бўлган. 13 март куни Хирмонтепа маҳалласи профилактика инспектори Лазиз Абдукаримов кўчада шубҳали ҳаракатланаётган икки нафар шахсни тўхтатган.

Гумонланувчилар ходимнинг қонуний талабига бўйсунмай қочишга уринган, бироқ профилактика инспектори улардан бирини қувиб етиб, ушлаган. Текширув давомида унинг ёнидаги сумкадан 59 та зип-пакетга қадоқланган 295 дона прегабалин кучли таъсир қилувчи дори воситалари топилган.

Тезкор суриштирувда қўлга олинган шахс ҳудуддаги бир нечта жойларга дори воситаларини яшириб, геолокатсия орқали белгилаб кетгани аниқланган. Шунингдек, гумонланувчининг шериги Шайхонтоҳур туманида қўлга олинган ва унинг ёнидан тарқатиш учун тайёрланган 35 дона кучли таъсир қилувчи капсула топилган.

Капитан Лазиз Абдукаримовнинг жасорати ва мураккаб вазиятдаги қатъий ҳаракатлари инобатга олиниб, ички ишлар вазири буйруғи билан унга муддатидан олдин майор унвони берилди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?