date

Академик лицей ўқувчиларига давлат имтиҳонида енгиллик берилди

Академик лицей ўқувчиларига давлат имтиҳонида енгиллик берилди

Адлия вазирлиги Ўрта махсус таълим муассасаларида якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартибини белгиловчи низомга қўшимчалар ва ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказди.

Энди, якуний аттестация синовларида хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган ўқувчилар ушбу фанлардан давлат имтиҳонини топширмайди ва уларга максимал балл берилади.

Шунингдек, якуний аттестацияни 3 йил давомида топширмаган ўқувчиларга давлат намунасидаги гувоҳнома олиш учун экстернт шаклда имтиҳон топшириш ҳуқуқи берилади. Якуний аттестацияда шикоятларни кўриб чиқиш учун апелятсия комиссияси ташкил этилади, ва ўқувчилар имтиҳон натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 3 иш куни ичида апелятсия беришлари мумкин. Апелятсия жараёнида ўқувчининг олган баллари камайтирилиб қўйилмайди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Академик лицей ўқувчиларига давлат имтиҳонида енгиллик берилди