Бунёдкор ва Чўпонота чорраҳасида таъмир ишлари бошланди
1 дақиқа ўқиш140

Тошкент шаҳри Чилонзор туманида жойлашган Бунёдкор ва Чўпонота кўчалари кесишмасидаги йўл ўтказгичда таъмир ишлари бошланди.
Маълум қилинишича, ушбу ишлар доирасида йўлнинг айрим қисмида ҳаракат вақтинча чекланган. Хусусан, “Новза” метро бекатидан “Чилонзор” метро бекати томон йўналишдаги биринчи полоса қисман ёпилган.
Бу эса ушбу ҳудудда ҳаракатланишда муайян қийинчиликлар юзага келиши мумкинлигини англатади. Таъмирлаш ишлари 2026 йил 30 апрелдан 16 майга қадар давом этиши режалаштирилган.
Мутахассислар ҳайдовчилардан ушбу даврда айланма йўллардан фойдаланишни сўрамоқда. Шу орқали эҳтимолий тирбандликларнинг олдини олиш мумкинлиги таъкидланмоқда.
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…