Қайси давлатлардан Ўзбекистонга кўпроқ талабалар келмоқда?

Ўзбекистонга ўқиш учун келаётган хорижлик талабалар сони сезиларли даражада ошган. 2026 йилнинг январ–март ойларида 15 124 нафар хорижий фуқаро мамлакатга ташриф буюрган, бу ўтган йилга нисбатан 8,5 минг нафарга кўп. Энг кўп талабалар Туркманистондан (7 174 нафар) келган бўлса, Ҳиндистон (2 835 нафар) ва Тожикистон (1 170 нафар) ҳам юқори ўринларда.
Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келаётган хорижликлар сони сезиларли даражада ошмоқда.
Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2026 йил январ–март ойларида жами 15 124 нафар хорижий фуқаро мамлакатга таълим олиш учун ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8,5 минг нафарга кўп бўлиб, қарийб 2,3 баробарга ошгани қайд этилган.
Маълумотларга кўра, энг кўп талабалар Туркманистондан келган бўлиб, уларнинг сони 7 174 нафарни ташкил этган.
Шунингдек, Ҳиндистондан 2 835 нафар, Тожикистондан 1 170 нафар, Хитойдан 641 нафар талаба Ўзбекистонни танлаган.
Қирғиз Республикасидан 483 нафар, Покистондан 438 нафар, Мисрдан 353 нафар ва Жанубий Кореядан 342 нафар талаба келгани қайд этилган.
Филиппиндан 286 нафар, АҚШдан эса 191 нафар фуқаро таълим олиш мақсадида ташриф буюрган.
Қолган 1 211 нафар хорижлик талабалар бошқа давлатлар ҳиссасига тўғри келади.






























Изоҳлар 0
…